09.11.2023 / Өзбекстан

Kazakhstan: Сариоғочда юзлаб ўзбек мигрантлари уйига қайта олмаяпти

Kazakhstan: Сариоғочда юзлаб ўзбек мигрантлари уйига қайта олмаяпти
Туркистон вилоятининг Сариоғоч тумани маъмурий суди биносини бир неча кундан буён юзлаб меҳнат муҳожирлари ўраб олишган. Бола-бақраси билан турганлар ҳам бор. Улар барчаси Қозоғистонга Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келишган, лекин қайддан ўта олишмаган. Чегарачилар мигрантларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, ишларини судга оширганлар. Суд девонхонаси ходимлари кунига камида 150 та иш келаётганини ва уларни рўйхатга олишга улгурмаётганларини айтишмоқда.


Ozodlik Radioci