Президент, шунингдек, масъулларга ҳисоб-китобларни жойига қўйиш вазифасини ҳам юклади. Пахта майдонларини насос билан суғориш учун электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. ҚҚС бўйича фермерларга ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади. Фючерс шартномалари солиқ органларида электрон рўйхатдан ўтказилади. KUN.UZ
Batafsil ma'lumotlarИжтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида ўқитувчилар вазифасидан ташқари ишга жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фарғонада газдан узилгани учун норозилик уюштирган завод ишчилари қамалди
Фарғонада газ қувуридан узилган гипс заводининг норозилик уюштирган ишчилари маъмурий жавобгарликка тортилди. 1 нафар ишчига 10 сутка, қолган 6 нафарига эса 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мигрантларнинг пенсияси қандай расмийлаштирилиши тушунтирилди
Мигрантларнинг пенсияси қандай расмийлаштирилиши тўғрисида маълумот берилди. “Давлат хизматлари янгиликлари” канали тегишли ахборот билан чиқди.
Бугун, 6 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Президент Сайхунобод туманида ташкил қилинган пахта-тўқимачилик кластерида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.
“Шу ёшга кириб бир марта “давления” ўлчатмадим” – бир кунда 200 кг пахта тераётган қувалик аёл
Фарғона вилояти Қува тумани далаларида пахта йиғим-терими авжи паллага кирган. Бир пайтлар талаба, ўқитувчи ҳамда шифокорлар қилган иш бугунги кунга келиб қишлоқ аёлларидан ортмаяпти. Пенсияга чиққан аёллар ҳам 200 килограммгача пахта териб бир кунда 300 минг сўмгача даромад топяпти. 58 ёшли Дилором Йўлдошеванинг бир қиз ва бир ўғли бор. 1 ярим миллион сўм пенсия олади. Шунга қарамай меҳнаткаш қишлоқ аёли пахта терими бошланишини ҳар йили интиқлик билан кутади. Рўзғорга қўшимча даромад киришини хоҳлайди.
“Маска-шоу” — кооперативлардан пахтани тортиб олиш учун тезкор гуруҳларгача ишга солинди
Ўз ҳуқуқларини таниб кооперативларга бирлашган ожиз фермерлар бир ён, уларнинг пахтасини монополист кластерга мажбуран олиб бераётган амалдорчалар бир ён. Ўртада қонун балчиққа ботириляпти, президент фармони оёқости бўляпти.