01.06.2021 / O'zbekiston

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан шилқимлик, буллинг ва зўравонлик.

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан шилқимлик,  буллинг ва зўравонлик.

Ўзбекистон ОАВларида аёлларга нисбатан шилқимлик, буллинг ва зўравонлик муаммоси тобора тез-тез ёритилмоқда. Эҳтимол, энг кўп муҳокама қилинган янгилик сифатида полшалик журналистнинг меҳнат аккредитацияси билан боғлиқ муаммо ва ўзига нисбатан шилқимлиги ҳақидаги воқеалар бўлиб чиқди. Агар биринчи муаммо тезда ҳал этилган бўлса, шилқимлик билан боғлиқ ҳолат ҳал қилинмай қолди – "босқинчи" аниқланмади ва жавобгарликка тортилмади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, 2020 йилда зўравонлик ва тазйиқлардан қурбон бўлган 14774 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. Ҳимоя ордери зўравонлик ёки тазйиқ кўрган қўрбонга 30 кун муддатга ҳимоя қилиш мақсадида берилади ва яна шу муддатга узайтирилиши мумкин. Зўравонлик қурбонларининг умумий сонидан 6836 нафар аёл жисмоний, 6281 – руҳий, 121 – иқтисодий, 56 – жинсий ва 1480 — тазйиқларга дучор бўлган. Хотин-қизларнинг 73% оилаларида, қолганлари эса жамоат жойлари, таълим муассасалари ва иш жойларида зўравонликка учради.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2020 йилнинг ноябрь ойига қадар мамлакатда зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 197 марказ фаолият юритиб, унга 2020 йилнинг январь ойидан сентябрь ойига қадар руҳий, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам учун 14849 киши мурожаат қилганини таъкидлади. Аёлларни зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилишда сезиларли ютуқларга қарамасдан, шилқимлик ва буллинг ҳуқуқий тартибга солинмаган масала бўлиб қолмоқда. 

Қонунчилик шилқимлик, буллинг ва тазйиқдан аёлларни қандай ҳимоя қилади

Аёллар ҳуқуқини илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича асосий халқаро ҳужжатлардан бири бўлиб Ўзбекистон томонидан 1995 йилда ратификация қилинган Аёлларга нисбатан хар қандай шаклдаги дикриминацияга барҳам бериш тўғрисидаги конвенция ҳисобланади. Яна бир муҳим халқаро ҳужжат бўлиб Ўзбекистон хали хам ратификация қилмаган Халқаро меҳнат Ташкилотининг 2019 йилдаги Меҳнат соҳасида зўровонлик ва шилқимликка барҳам этиш тўғрисидаги конвенция (190) ҳисобланади. 1-модда қуйидагиларга урғу беради:

"меҳнат соҳасида "зўравонлик ва шилқимлик" бир қатор номақбул хатти – ҳаракатлар ва амалиётлар ёки таҳдидлар - хоҳ у бир маротабалик, хоҳ у қайтарилган ҳолат, мақсад, натижа ёки жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий зарар келтириш, шу жумладан гендер зўравонлик ва шилқимлик ҳисобланиши мумкин бўлган натижаси ҳисобланади"

"Зўравонлик ва шилқимлик" бир-бирига эргашиб келиши бежиз эмас - ушбу икки тушунчалар ажралмас ва тенг хавфлидир. Бугунги кунда ХМТ 190 Конвенциясини иш жойида хам жинсий хам гендер зўравонлик ва шилқимликни олдини олиш бўйича асосий халкаро механизм сифатида қўриб чиқиш мумкин. Ушбу ҳужжатнинг ратификация қилиниши аҳолини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий воситаларини ишлаб чиқиш учун муҳим қадам бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (26-модда): "Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонлик ёки инсон шаънига бошқа шафқатсиз ёки камситувчи муомалаларга дучор бўлмаслиги керак", 46-моддаси эса: "Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар" деб алоҳида таъкидлайди.

Бироқ, Ўзбекистонда жинслар ўртасидаги муносабатлар тенг деб айтиш мураккаб. Аёллар ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида 2019 йилда икки қонун қабул қилинди: аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари ва аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида. Охирги ҳужжат аёлларга жинсий, жисмоний, иқтисодий ва руҳий зўравонликлар тўғрисида таърифларни беради ва ҳимоя қилади. Бироқ, етарли даражада тез-тез содир бўладиган шилқимлик, хамда буллинг тушунчаси учун алоҳида ҳуқуқий тушунтириш берилмаган. Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, бу иккала тушунчаларни "тазйиқ" – "аёлларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик)" сифатида таърифлаш мумкин.

Шилқимлик ва буллинг кўпинча мақсадли ҳаракатлар эканлигини тушуниш жуда муҳимдир, бунинг натижаси ёки оқибати зўравонлик бўлиши мумкин. Муайян ҳуқуқий тушунча ва ҳимоя чораларининг йўқлиги тажовузкорнинг жавобгарликдан қочишига имкон яратади.

Шуни таъкидлаш керакки, янги қонунда "гендер зўравонлик ва тазйиқ" тушунчаси ҳам мавжуд эмас, аммо "иш жойи" атамаси тилга олинган. Бу бизни яна 190 ХМТ Конвенциясига эътиборни қаратади. Қонунлар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи эканлигини ҳисобга олсак, ҳозирда ишлаб чиқилиш босқичида бўлган янги меҳнат кодексида тазйиқ, буллинг ва зўравонлик акс этилиши жуда муҳим аҳамиятга эга.

Меҳнат муносабатлари соҳасидаги мавжуд меъёрий ҳуқуқий база иш жойидаги тазйиқ, буллинг ва зўравонликнинг олдини олиш ва ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай таъриф ёки аниқ ҳаракатларни кўрсатмайди. 1995 йилнинг амалдаги меҳнат кодексининг (МК) 6-моддаси, касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун (8-модда) ва ишлаб чиқилаётган янги меҳнат кодекси (5-модда) камситишни қабул қилмайди ва охирги чора сифатида судга мурожаат қилиш таклиф этилмоқда. Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонуннинг 45-моддасида эса касаба уюшмаларига суд жараёнида ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган.

Иш жойидаги шилқимлик, буллинг ва зўравонлик, уларнинг шаклига қараб, якка ёки жамоавий меҳнат низоларига боғлаш мумкин. Ҳозирги ва ишлаб чиқилаётган МК шаҳсий меҳнат низосини ҳал қилиш учун меҳнат низолари комиссиясига ёки судга мурожаат қилишни таклиф қилади. Жамоа меҳнат низоси бўйича эса янги қонун лойиҳаси, амалдаги қонундан фарқли ўлароқ, суд муҳокамасидан ташқари икки янги восита: меҳнат арбитражи ва яраштириш комиссияси киритилмоқда. Жамоавий низоларда ишчиларга яна бир муҳим жамоавий ҳимоя воситаси – иш ташлаш мавжуд эмас. Бу тўғрисида батафсил маълумот билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Бироқ, яна таъкидлаш керакки, меҳнат кодексида шилқимлик ва буллинг таърифининг йўқлиги исботлаш базасини мураккаб жараён сифатида қилади. Ташкилот касаба уюшмасига эга бўлмаса, унда жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш вақтинчалик тусга эга бўлса (консультантлар, мураббийлар ва бошқалар), шилқимлик ва/ёки буллингни исботлаш янада қийинлашади. ХМТ 190 Конвенциясини ратификация қилиш меҳнат жамоасини шилқимлик, буллинг ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун самарали ҳуқуқий механизмлар ва воситаларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Норматив-ҳуқуқий базанинг яна бир муҳим таркибий қисми ўзаро муносабатлар ва қонунларнинг "референт" роли ҳисобланади. Турли қонунлар, қонун ости қоидалар ва қарорлар бир-бирига зид бўлмай, балки бир-бирини тўлдиришини таъминлаш муҳимдир.

Масалан, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тўлдиришлар киритишга олиб келди. Жумладан, 206-модда тўлдирилди, тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс томонидан ҳимоя ордер қоидаларига риоя этмаслик, бирдан уч базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш қўлланилади. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, ҳимоя ордери ҳар доим ҳам муаммони ҳал қилишга олиб келмайди, чунки эртами-кечми унинг амал қилиши якунланади ва тажовузкор ҳали ҳам таҳдид солиши мумкин.

Жиноят кодексида ҳам шилқимлик ва буллингга таъриф берилмаган. Жиноят кодексининг 121-моддаси аёлни жинсий алоқага мажбурлаш ва жинсий эҳтиёжлар қондиришни ғайриодатий шаклда қондиришни, 106-модда эса кучли ҳиссий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан оғир ёки ўрта даражада тан жароҳатини келтирганлик учун жазолайди. Ҳар икки модда жинсий ва жисмоний зўравонлик ҳолатларида ўта оғир жазо чораси сифатида қаралиши мумкин. Лекин зўровонликка олиб келувчи шилқимлик ва буллингни ноқонуний ҳаракат сифатида таърифлаш ўта муҳим ҳисобланади. Бу қурбон бўлганни ҳимоя қилади ва тажовузкорни оқибатлардан огоҳлантиради.

Нима учун бу муҳим? Эркаклар ва аёллар шилқимлик, буллинг ва зўравонлкни турлича тушунишлари ва талқин этишлари мумкин, шунинг учун аниқ ҳуқуқий таъриф ва ҳимоя чора-тадбирлар ишлаб чиқиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Аммо тартибга солинган шилқимлик ва буллинг масаласи қурбон бўлганни тажовузкорга, тажовузкорни эса қурбон бўлганга айлантириши мумкин.

САВОЛНИНГ НОРАСМИЙ ТОМОНИ

Интернетда эркаклар ҳам шилқимлик, буллинг ва зўравонлик қурбони бўлиши, янги қонунлар эса фақатгина аёлларни ҳимоя қилади деган баёнотлар тез-тез учратишингиз мумкин. Шилқимлик, буллинг ва зўравонлик жинси ёки гендер мансубликдан қатъий назар мақбул эмас. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, аёлларга нисбатан янги қонунлар гендер ўзига хосликларга эга ва аҳолининг муайян гендер жиҳатдан ҳимоясиз қатламларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Янги қонунларда эркакларнинг мавжуд эмаслиги, эркаклар ўзларини қонуний йўл билан ҳимоя қила олмайди дегани эмас. Бунга яққол мисол сифатида ўзини шаънини ҳимоя қилиш учун "тажовузкор" эркакларга нисбатан куч қўллаган Наманганлик қизнинг руҳий зўравонлик оқибатида буллингга дучор булгани тўғрисидаги ҳолат ҳисобланади. Эркаклар мавжуд ҳуқуқий воситалардан фойдаланишди ва милицияга ариза билан мурожаат этишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари бюрократик институт бўлиб ҳисобланиб, қонун улар учун устувор ҳисобланди, қурбон бўлган томоннинг аризаси ва жорий қонунчиликка мувофиқ, улар қоидаларга биноан ҳаракат қилишган. Албатта, куч ишлатиш нотўғри, лекин руҳий зарар етказган тажовузкор ва провокатор ким эканлигини тушуниш муҳимми?

Ўзбекистонда ижтимоий жараёнларни тартибга солувчи кўплаб норасмий қоидалар мажмуи мавжуд. Маданий, диний, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг бир-бирига яқин бўлиши қонун даражасида тартибга солиш ўта қийин бўлган камситувчи унсурларнинг пайдо бўлиши учун муҳит шароит яратади. Масалан, шу кунгача ота-оналар томонидан ёш оиланинг шаклланиши тарқалган, "қайнона-келин" иерархик оилавий модели оилалардаги аёлларга нисбатан шилқимлик ва зўравонликни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, давлат, жамоат, маданий, диний ва таълим муассасалари аёллар ва эркаклар саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин муносабатлар патриархал моделини қуриш учун «норасмий ҳуқуқини» беради.

Эркаклик ва муносабатларнинг патриархал модели қонун ижодкорлигида хам қўринади, масалан, фоҳишабозлик ва бир жинсли муносабатлар бўлган "номақбул" маданий, диний ва ижтимоий нормаларда криминаллаштириш, маълум гуруҳдаги шаҳсларни заиф ҳолатга қўяди ва шилқимлик, буллинг, тазйиқ ва зўравонликни чақирадиган камситувчи қоидаларнинг норасмий мажмуини яратади.

Ҳаддан ташқари эркаклик ва ўзаро муносабатларнинг патриархал модели доминантни турли воситалар билан заиф (қурбон бўлган) ни ҳимоя қилиши билан таърифланади. Бироқ, бу ёндашувда камчилик мавжуд, мисол учун, аёлларни ҳимоя қилиш учун хар қандай шелтер ёки ҳимоя ордери чекланган ресурс, муддат, жой, мутахассислар, молия ва х.к. га бўлади. Бундан ташқари, реабилитация марказлари тажовузкорларга эмас, қурбон бўлганларга хизмат қилинади. Қурбон бўлган "тўрт девор ичида ҳимояланган" пайтда," озодликдаги тажовузкор" билан профилактика суҳбатлари ўтказилади. Эҳтимол, реабилитация марказлари хам қурбон бўлганлар, хам тажовузкорларга керакдир?

Шилқимлик, буллинг ва / ёки зўравонлик қурбонига ортиқча эътибор ҳам зарарли – чунки жамият "қурбонланган ҳақида ҳамма нарса" ва тажовузкор ҳақида ҳеч нарса билмаслигига олиб келади. Шундай қилиб, тажовузкор жавобгарликдан қочади. Бироқ, бу эътиборни қурбонлангандан тажовузкорга ўтказиш керак дегани эмас, тажовузкорнинг масъулиятини қурбони олдида ҳам, жамият олдида ҳам кўрсатиш муҳимдир.

Тошкентда аёллар учун ўз-ўзини ҳимоя қилиш мактаби пайдо бўлди, оғир ҳолатларда ўзини ҳимоя қилиш қобилияти албатта муҳим, лекин энг асосийси, наманганлик қиз каби аёлларнинг жиноийлашувига сабаб бўлмаслики керак. Эркаклар учун куч ишлатмаслик мактабининг очилиши эса фойдали воқеа бўлар эди.

Хулоса

                        Аёлларга нисбатан шилқимлик, буллинг ва зўравонлик, шунингдек, гендер муносиблик муаммоси комплекс тусга эга. Қонунчилик базани тамоллишатириш ва ҳимоя воситаларини жорий этиш (ҳимоя ордерлари ва шелтерлар) муҳим ва керакли восита, аммо ҳар қандай, хатто қонуний чекланган ресурсга эга. Қонунларнинг кейинги заифлиги шундаки, инсонлар ноқонуний ҳаракат содир этилганда ёки уни содир этиш арафасида турганларида уларга мурожаат қилишидир. Шилқимлик, буллинг ва зўравонликни огоҳлантириш ва олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.

                    1) Бир африкача мақол шундай дейди: "Агар сиз эркакни ўқитсангиз, сиз шахсни ўқитасиз, лекин сиз аёлни ўқитсангиз, сиз оилани ўқитасиз", охирги жумласида жамият ва миллатни тушуниш қабул қилинган. Таълим - энг муҳим қадамдир. Мактабларнинг юқори синфларида, коллежлар ва университетларда руҳшунослар, тиббиёт ходимлари, ҳуқуқшунослар ва ижтимоий ходимлар ишлайдиган жинсий ва гендер таълим дарсларини жорий этиш керак. Мамлакат олий ўқув юртларида гендер бўйича ўқув йўналишлари ва дастурларини яратишга алоҳида эътибор бериш ғоят муҳимдир.

                    Яқинда Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцион амалиётлар билан боғлиқ "ўзбекчилик" анъанавий тушунчаси ҳақида сўз юритар экан, матбуот анжуманида шундай иборани айтди: "Агар миллий анъаналар жамият тараққиётига тўсқинлик қилса, улардан воз кечиш керак", айрим анъаналар нафақат жамият тараққиётига тўсқинлик қилиши, балки мамлакатга иқтисодий ривожланишига ҳам зарар етказиши ва инсонлар саломатлигига таҳдид солиши мумкин. Таълим ноқонуний ҳаракатларнинг муросасиз ривожланиши учун энг яхши восита ҳисобланади.

                        2) Иш жойидаги шилқимлик, буллинг ва зўравонликка қарши курашиш учун ижтимоий бирлаштирувчи омил керак – ва Меҳнат кунини тиклаш энг яхши воситадир. Бу барчаларни - ишчилар, иш берувчилар, касаба уюшмалар, давлат тузилмалари, ОАВ ва фуқаролик жамиятини миллий ва халқаро даражада бирлаштиришнинг самарали воситасидир.

                        Ижтимоий омилнинг яна бир муҳим таркибий қисми аёлларга нисбатан шилқимлик, буллинг ва зўравонликка қарши "жим турма.уз", кўргазмалар, флешмоблар ва турли турдаги ижтимоий ҳаракатлар ва ташаббусларни яратиш ва қўллаб-қувватлашдир. Ҳар қандай жамоатчилик ташаббуслари, унинг иштирокчилари ва фаоллари кўпинча қиммат маҳаллий ва халқаро эксперт-маслаҳатчиларидан яхшироқдир. Жамият ва унинг фаоллари нафақат улкан молиявий ресурсларни тежайди, балки самарали ечимни хам топади. Чунки, улар "дала"да меҳнат қилиб, вазиятни ўрганиш ва жойларда ёрдам кўрсатиш борасида катта ишларни амалга оширмоқдалар, улар давлат учун ижтимоий масалалар бўйича энг яхши эксперт-маслаҳатчилардир. Норасмий таҳдид фақат норасмий тарзда бартараф этилиши мумкин.

                        3) эркакларни барча даражада гендер тенглик, шилқимлик, буллинг ва зўравонлик масалалари билан боғлиқ барча ташаббусларни барча даражада жалб этиш лозим (оддий фуқаролар, фаоллар, жамоат арбоблари ва бошқалар). Кўпинча, инсонлар гендер ҳақида гапирганда, биринчи бўлиб айнан аёл ҳаёлга келади, ваҳоланки энг кўп айнан эркак номутаносиблик манбаи ҳисобланади.

                        4) ХМТ 190 Конвенциясига мувофиқ меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонунчилик базани такомиллаштиришни давом этиш.

Радмир Хажбахтеев, давлат бошқаруви, иқтисодий ривожалаштириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида мустақил тадқиқотчи. Германиянинг Кассел университетининг "Глобал сиёсий иқтисод" магистрлик дастури битирувчиси.