30.07.2022 / O'zbekiston

Москвадаги ҳостелда содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Москвадаги ҳостелда содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Москва шаҳар Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган ҳостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.

Миграция агентлиги хабарига кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. 

Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларнинг жасадларини ватанга олиб келиш бўйича барча чоралар кўрилишини маълум қилган.

28 июлдан 29 июлга ўтар тунда Алма-Атинская кўчасидаги 16 қаватли уйнинг биринчи қаватида ёнғин чиққан. Барча қурбонлар мигрантлар бўлган. Улар дераза панжаралари туфайли хонадан чиқа олишмаган. 

Ҳостелда ёнғин электр тармоғи авария ҳолатида бўлганлиги туфайли келиб чиққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

KUN.UZ